Октябрдан кейин чет элдан келишилган маблағларнинг келиши секинлашди

Қирғизистон хорижий донорлардан 346,8 миллион доллар олди. Бундан ташқари, яна 427,6 миллион доллар кутилмоқда. Бу ҳукуматнинг 29-декабрдаги ҳисоботида айтилган.

 

Қирғизистон ҳукумати пандемия бошланганидан бери хорижий банклардан 774 миллион 432,8 минг доллар олишга келишиб олган. Ушбу маблағнинг 597,4 миллиони кредит шаклида, 173,5 миллиони грант шаклида берилиши керак бўлган.

Бироқ, келишилган маблағлар оқими октябрь ойидан бери секинлашгани кузатилмоқда.

Масалан, 18-сентябрь кунги маълумотда  хорижий банклардан 338,43 миллион доллар олингани айтилган. Ўшандан буён йирик пул ўтказмалари деярли бўлмади.

Декабрь ойи бошида мамлакатга 345,14 млн доллар келиб тушган. Ой охирида унга атиги 1 миллион 863,8 миллион сомгина қўшилган қўшилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ