Қора-Сув шаҳрида бугун, 18 январь куни мактабгача таълим муассасаларида санитария талабларига жавоб берган ҳолда ўқитиш бошланди. Бу ҳақда Қора-Сув шаҳар мэрияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 14-январдан шаҳарнинг 4 мактабида ўқув бошланган. Бугунги кундан бошлаб 3 та шаҳар болалар боғчаси тасдиқланган алгоритм талаблари асосида иш бошлади. Болалар боғчаларига жами 490 бола қабул қилинди.