Қора-Сувда 3 та уй ва машина ёнди

Қора-Сув туманининг Қизил-Қўшчу қишлоғида уй ёнди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, фалокат қилоқнинг Тенгизбоев кўчасида содир бўлган. Натижада, майдони 150 квадрат метр бўлган уй бутунлай ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Қора-Сувда «Дэу Ланос» русумли автомобилнинг двигател бўлими ёниб кетди.

Қора-Сув шаҳридаги Комилов кўчасидаги уйнинг 4 квадрат метр томи ёниб кетди.

Қора-Сув туманининг Наримон қишлоғидаги уйнинг 30 квадрат метр майдони ёниб кетди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ