Қора-Сувдан топилган Марҳум: Милиция унинг исмини аниқлаштириш учун ёрдам сўрамоқда

10-январь куни Қора-Сув туманининг Нариман қишлоғидан жасади топилган эркакнинг исми номаълум. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тахминан 40-45 ёшлардаги осиёлик кўринишга эга эркакнинг жасади Нариман кўчаси яқинидаги даладан топилган. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги сабабли унинг исми аниқланмаяпти.

Агар кимдир ушбу фотосуратда фуқарони билса, бу ҳақда милиция бўлимига хабар беринг. Телефон: 102, 03222 6-65-22.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ