Қорасувда мактаб қурилиши пайтида миллионлаб пулни ўзлаштирган овул ҳукумати раҳбари ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилояти Қора-Сув тумани Сарой овул ҳукумати раҳбарини ҳибсга олди. Бу ҳақда махсус хизмат хабар берди.

Унга кўра, ҳибсга олинган шахс 720 ўринли мактаб қуриш пайтида давлатга 24 миллион 209 минг сом миқдорида зарар етказганликда айбланмоқда.

Аввалроқ Қора-Сув туман прокуратураси ушбу фактни ошкор қилган эди. Мактаб қурилиши «Акмат Қурилиш» масъулияти чекланган жамиятига топширилган ва 159 минг сомлик шартнома имзоланган. Бино 2019-йилнинг 5-сентябрида фойдаланишга топширилган эди.

 

Аммо Сарой овул ҳукумати ва «Акмат Қурилиш» масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходимлари бир неча бор бажарилган ишларни ошириб юборилган нархда, мактаб қурилиши тўғрисидаги актларга ёлғон маълумот киритишган.

Ўтган йилнинг 4-декабрь куни ушбу факт Жиноят кодексининг 320-моддаси («Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш») билан рўйхатга олинган ва судгача бўлган тергов ҳаракатлари қўзғатилган.

6-январь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Сарой қишлоқ ҳукумати раҳбари Т.З. ҳибсга олинган.

Тергов давом этмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ