Озарбайжонликлар янги йилни нишонлашдан бош тортишмоқда

Озарбайжон аҳолисининг ярми янги йилни нишонлашдан бош тортди. Бу ҳақда Озарбайжон ОАВлари хабар беришди. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, бунга мамлакатда сўнгги ойларда рўй берган воқеалар сабаб бўлган. Тоғли Қорабоғ урушида ўлим сонининг кўплигини ҳисобга олиб, фуқаролар бир овоздан оммавий байрамдан воз кечишга қарор қилишди.

 

Ушбу қарор туман ижро ҳокимияти томонидан қўллаб-қувватланди. Шундай қилиб, Сумгайит шаҳрида шаҳар ҳокимияти бир кун олдин ўрнатилган Янги йил Арчаси дарахтини олиб ташлади.

 

Бокуда пойтахт ҳокимияти шаҳарни безашдан умуман бош тортди. Расмийлар Янги йил арафасида Приморский бульварида анъанавий салютларни отмасликка қарор қилдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ