Қозоғистонга кириш қоидалари. Сиз нимани билишингиз керак

Қозоғистонда давлат чегарасидан ўтиш тартиби ўзгартирилди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон агентлиги ёзмоқда

 

Чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, одатда, мамлакатга кириш тақиқланган. Бироқ, қуйидаги тоифадаги одамларга рухсат берилади:

дипломатик ваколатхоналар вакиллари, уларнинг оила аъзолари, расмий делегациялар вакиллари, Қозоғистонда рўйхатдан ўтган халқаро ташкилотлар ходимлари;

 

С10, В8 русумли визалари бўлган этник қозоқлар ва паспортларида миллати қозоқ бўлган чет элликлар;

 

Қозоғистондаги соғлиқни сақлаш муассасасининг таклифига биноан даволанишга келган одамлар (икки киши ҳамроҳлик қилиши мумкин);

яқин қариндошини дафн этишга ёки Қозоғистонда вафот этган яқин қариндошининг дафн маросимида қатнашишга борадиганлар;

Қозоғистонда яшовчи, уларнинг соғлиғи ёки фарзандлари ҳақида ғамхўрлик қилмоқчи бўлган оила аъзолари ёки яқин қариндошлари. Бироқ, ғамхўрликка муҳтож одамнинг аҳволи оғирлиги тўғрисида тиббий маълумотнома керак;

Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсатнома эгалари (ота-онаси, қонуний турмуш ўртоғи ва болалари) ҳар 30 кунда бир марта кириш ва чиқиш ҳуқуқига эга;

Қозоғистонда яқин қариндошлари борлар ҳар 30 кунда бир марта кириб чиқишлари мумкин. Бироқ, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади;

Қозоғистон олий ўқув юртлари талабалари;

Ушбу рўйхатга рухсат этилган шахсларни олиб кетадиган ёки эвакуация маршрутларини бажарадиган ҳайдовчилар ҳам киради.

Тўлиқ рўйхат билан Қозоғистон ҳукуматининг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Қозоғистон фуқароларининг чет элга чиқишлари ҳам чекланган. Улар 30 кун ичида фақат бир марта мамлакатни тарк этишлари ва қайта киришлари мумкин.

Ушбу қоидалар мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланмагунча сақланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ