Паспортда яна фуқароларнинг миллати кўрсатилади

Қирғизистон фуқароларининг шахсий гувоҳномасида – – ID картасига «миллати» белгиси кўрсатилган устун киргизилди. Тегишли фармонни Бош вазир вазифасини бажарувчи, биринчи вице-вазир Артем Новиков имзолади.

Ушбу қарор Олий суд конституциявий палатаси қарорини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

Конституциявий палата паспортда «миллати» устунини кўрсатмаслик тўғрисидаги 2017-йилда ҳукуматнинг қарори Конституциянинг 38-моддасига қарама-қарши деб тан олинди.

Шунингдек, аввалги қарор ҳар кимнинг ўз миллатини эркин аниқлаш ва ифода этиш ҳуқуқи кафолатини бузганлигини таъкидланди.

Ҳукуматнинг янги қарорига биноан Қирғизистон фуқаролари ихтиёрий равишда ўзларининг фуқаролик паспортларида ўз фуқаролигини кўрсатиши мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ