Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки натижаларига кўра Садир Жапаров президентлик сайловида ғолиб чиқди.
Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 2474 та, чет элда 48 та сайлов участкалари очилган. 20.00 да уларнинг барчаси ёпилди. Ҳаммаси бўлиб 3,563,574 Қирғизистон фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга эди.
Президентликка жами 17 номзод қатнашди.