Президентлик сайлови: 11 мингдан ортиқ милиция  жамоат тартибини назорат қилади

11 мингдан ортиқ милиция ходими Қирғизистонда президентлик сайловлари пайтида жамоат тартибини назорат қилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотга кўра Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков онлайн-йиғилиш ўтказди, унда унинг ўринбосарлари, ИИВнинг марказий аппарати вакиллари, вилоят ва шаҳар ички ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Вазир сайловолди ташвиқоти пайтида жамоат тартибини сақлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳар қандай қонунбузарликлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва тезкор чоралар кўришни буюрди. Қайд этилишича, милиция ходимлари бунга тўлиқ тайёр.

8-январдан бошлаб ички ишлар идоралари ходимлари кучайтирилган тартибда ишлайди.

«Махсус тадбирлар режаларига кўра, жамоат тартибини сақлашга 11 мингдан ортиқ ҳодим жалб қилинади. Бугунги кунга келиб 5000 дан ортиқ ҳодим сайлов участкаларини тўлиқ қўриқлашди. Милиция МСК билан ишлашни давом эттирмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Президент сайлови 10-январь куни бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ