Марказий сайлов комиссиясининг тезкор тадбирлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга «Умумий иш» жамоат фонди томонидан хабар келиб тушди.
МСК маълумотларига кўра, фонд номаълум шахслар Қора-Сув тумани Киров қишлоғидаги уйларга кириб, президентликка номзод Садир Жапаров кўпчилик овозни ололмаса жисмоний зўрлик кўрсатиш билан таҳдид қилинганидан шикоят қилган.
Бу ҳақда 2-январь куни Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамда Қора-Сув ҳудудий сайлов комиссиясига хабар берилган.