Президентликка номзодлар 1,2 миллион доллар сарфладилар, маблағларнинг ярмидан кўпи – Жапаровнинг харажатлари

Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси ўзининг анъанавий ҳафталик ҳисоботини Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига номзодлар учун сайлов маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисида тақдим этди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида хабар қилинганидек, 2020 йил 25 декабрь ҳолатига кўра давлат раҳбари лавозимига 18 номзод ўзларининг банк ҳисоб рақамларига 104 миллион 463 минг 444 сом (1 275 781 АҚШ доллари) миқдорида маблағ киритган. Улардан Садир Жапаровнинг сайлов фондидаги энг катта маблағ — 51 миллион 461 минг сом (тахминан 628,5 минг доллар) тушган.

Рўйхатда Жапаровдан кейин 14 миллион 224 минг 572 сом (173 минг доллар) ҳаражат қилаб Бабиржан Тўлбоев турибди. Тўғри, у аллақачон ушбу маблағнинг 9 миллион 264 минг 488 сомини (113 минг доллар) сарфлаган. Садир Жапаров ўзининг ҳисобидан 50 439 минг 859 сом ($ 616 минг) сарфлаган, бу барча президентликка номзодларнинг умумий харажатларининг ярмидан кўпини ташкил этади. Президентликка номзодларнинг барчаси томонидан 25 декабрь ҳолатига кўра сарфланган маблағ 94 миллион 640 минг 746 сомни (1,1 миллион доллар) ташкил этди.

Қолган номзодларнинг сайлов жамғармаси 5 миллион сомдан (61 минг доллар) ошмайди, аксарият қисми — 11 киши 1 миллиондан 3 миллион сўмгача (12,2-36,6 минг доллар) тўпланган.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Боткен вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида Садир Жапаров ўзининг сайловолди ташвиқоти аҳоли ҳисобидан шаклланганлигини айтди. «Жамғарма учун барча пуллар халқдан келади. Пенсия олувчилар пенсияларини ўтказадилар. Одамлар ушбу плакатларни ўзлари тайёрлайдилар. Мен қамоқда бўлганимда, одамлар мени пул, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминладилар. Одамлар мени уч йил овқатлантирдилар ”, — дея тушунтирди у.

Қирғизистон Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари 10-январга белгиланган. Ташвиқот акциялари 15-декабрда бошланган.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ