Президентликка номзодлар ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларни менсимайдими?

Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда оммавий тадбирлар тақиқланиб, мактаблар ва университетлар офлайн таълимни тўхтатдилар. Баъзи ҳудудлардаги мактаблар нафақат ёпиқ, балки ўн минглаб болалар уйда «қамалган» ва бу ота-оналарни ташвишга солмоқда. 2000 га яқин қирғизистонликларни ўлдирган тожливирус ҳали ҳам фаоллигича қолмоқда. Ҳар куни 200-400 га яқин янги ҳолатлар қайд қилинмоқда ва ўлим сони кўпаймоқда.

Ҳукумат эса янги йил байрамларини ўтказишни тақиқлади ва 50 дан ортиқ одам йиғиладиган жойларни жаримага тортмоқда. Қирғизистондаги ушбу вазиятда Президентликка номзод ва Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Садир Жапаров минглаб одамлар билан Қирғизистонни айланиб чиқмоқда. Бу қандай адолат бўлиши мумкин? Агар мамлакатимизда қонун ишласа, ҳукумат томонидан кўрилаётган чоралар ҳамма учун бир хил бўлса, С.Жапаровга нисбатан чоралар кўрилмайдими? Президент бўлмасдан бошқалардан «ўзгача» бўлган одам миллий лидер бўлиши мумкинми? Агар ушбу йиғилишларга ташриф буюрганлар, касаллик юқтириб қайд қилинган бўлса, ким жавобгар бўлади? Кучлилар қоида ва қонунларга риоя қилмайдиган, кучсизлар жазоланадиган мамлакатда ривожланиш бўладими?

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ