Путин ва Марказий Осиё президентлари қирғизистонликларни табриклашди

Россия президенти Владимир Путин президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва қирғизистонликларни Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

«Россия-Қирғизистон иттифоқчилик алоқалари ва стратегик шериклик юқори даражада. Мамлакатларимиз Евроосиё интеграцияси жараёнлари доирасида конструктив ҳамкорлик қилмоқда, минтақавий ва халқаро хавфсизликка бўлган таҳдидларга, шу жумладан коронавирус инфекциясига қарши курашмоқда. Келаси йилда кўп томонлама ҳамкорлик   халқларимиз манфаати учун  ривожланади деб умид қиламан «, – дейилади табрик телеграммасида.

Владимир Путин Талант Мамитовга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, Қирғизистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам Қирғизистон халқини Янги йил билан табриклади ва мамлакатга янги ютуқлар тилади.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам ўзаро тушуниш ва самарали ҳамкорлик анъаналарига асосланган икки мамлакат ўртасидаги шериклик янада мустаҳкамланиб, ривожланиб боришига умид қилиб, табрик йўллади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев стратегик шериклик келаси йил янги босқичга кўтарилишига шубҳа йўқлигини айтди.

Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов биродар халққа тинчлик ва янада равнақ тилаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ