Райимбек Матраимов давлатга 1 миллиард 223 миллион сом тўлади

Молия вазирлигида очилган махсус ҳисоб рақамига жисмоний шахслардан 33 миллион 600 минг сом ўтказилди. Бу ҳақда  вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига жами 1 миллиард 312 миллион 94 минг 626 сом тушган. Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов 1 миллиард 223 миллион 551 минг 690 сом тўлаган.

Молия вазирлигида иккита мақсад учун махсус ҳисоб очилди: биринчидан, давлатга зарар етказганлардан пул ундириш; иккинчидан, ташқи қарзни тўлашда ёрдам бериш; Фуқаролар ихтиёрий равишда ҳар қандай миқдордаги пулни ўтказишлари мумкин.

Раимбек Матраимов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан шу йилнинг 20-октябрида ҳибсга олинган. У 2016-йилдан буён божхона соҳасида коррупция схемасини ташкил қилишда айбланмоқда.

Матраимов коррупциявий ишларини тан олди ва давлат хазинасига 2 миллиард сом тўлашини айтди. У олдиндан 80 миллион сомни ўтказган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ