Россия Қирғизистонга яна бир инсонпарварлик ёрдам юборди

Россия тожливирусга қарши курашиш учун Қирғизистонга яна бир гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Унга кўра, Роспотребнадзор  COVID-19ни лабораториявий диагностикаси учун 20 минг реагентин олиб, шу куннинг ўзида юк Қирғизистонга юборилган.

Ёрдам Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликларнинг олдини олиш ва санитария эпидемиологияси давлат бошқармасига берилади.

Қирғизистон Россияга ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ