Россияда ишлаётган новқатликлар 1 йилда 51 миллион сом пул юборишган

Россияда ишлаётган Новқатлик ватандошлар ўз қишлоқларининг муаммоли масалаларини ҳал қилиш ва хайрия учун 1 йилда 51 миллион сом маблағ юборишган. Бу ҳақда «Новқат» жамияти раҳбари Тўлқунбай Ақматов маълум қилди.

 

Унга кўра ўтган йили Тўўлўс овул ҳукуматининг турғунлари ўзларининг овулига 13 миллион 200 минг сом, Қулатов овул ҳукумати турғунлари 10 миллион сом маблағ юборган. Бел овулига 1,5 миллион сом ва Қайроқач овулига 1 миллион сом юборилган.

 

Шунингдек бошқа овул ҳукуматлар, овул турғунлари ҳам жами 24 миллион 719 минг 800 сом маблағ юборишган. Вафот этганларнинг жасадини етказиш учун 780 минг сом сарфланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ