Россияда отасини 300 рубль учун чойнак билан уриб ўлдирган Қирғизистон фуқароси суд қилинди

Россиянинг Белгород вилояти суди 36 ёшли Қирғизистон фуқаросига нисбатан қарор чиқарди. У отасини уриб ўлдирганликда айбланган. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб Россия нашрлари хабар бермоқда.

 

Хабарларга кўра, воқеа 2020-йилнинг 23-ноябрида содир бўлган.

«Қирғизистон фуқароси таниши билан ҳордиқ чиқариш учун олиб қўйган 300 рублни йўқотиб қўийб, пенсионер отасидан гумон қилган  . Йигит отасини тепиб, темир чойнак билан урган. 70 ёшли жабрланувчи касалхонага олиб борилиб, бахтга қарши бир неча кундан кейин вафот этган.

 

Суд 36 ёшли фуқарони айбдор деб эълон қилиб, уни Россия моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. У жазони умумий колонияда ўтайди «, – дейилади хабарда.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ