Россияга кетаётганларга сохта тиббий маълумотнома сотган фуқаро ушланди

Россияга учиб кетувчилар учун Россия тиббиёт муассасаларининг сохта тиббий маълумотномаларини фуқароларга сотган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Текширув давомида молия полициясининг собиқ ходими, «Беш-Сари» савдо марказида жойлашган «Тумар» хусусий чиптахонасида ишлаган Ж.А. исмли шахс тиббиёт муассасалари ва шифокорларнинг, шу жумладан Москвадаги тиббиёт муассасаларининг қўлда тайёрланган муҳрлари ва штамплари асосида сохта тиббий маълумотномаларни сотаётган бўлган.

 

Гумонланувчи Ж.А.  алдаш йўли билан ҳар қандай ҳужжатларни таклиф қилиб, Россияга учиб кетишга ёрдам беришини айтган.

 

Материал Жиноят кодексининг 359-моддасига асосан Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилди.

 

Бундан ташқари, тергов давомида ИИВнинг Транспорт бошқармаси тергов хизматига Т.Н. исмли фуқаро мурожаат қилиб, 46.050 сомга Бишкек-Москва рейсига чипта ва сохта тиббий маълумотнома сотиб олганини маълум қилди.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Тергов хизмати ушбу шахслардан жабрланганларни қуйидаги рақамлар орқали милицияга мурожаат қилишни сўрайди: 0312 35-12-70; 0701 35-12-70; 0708 00-36-19.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ