Сўнгги бир йил ичида Қирғизистонга автомобиллар импорти уч баравар ошди

2020-йил январидан октябригача Қирғизистонга 21 695 та машина олиб келинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Автотранспорт воситаларининг умумий қиймати 35 миллион 526,6 минг долларга баҳоланмоқда.

Автомобиллар 20 мамлакатдан келтирилган:

 

 

  • Афғонистон – 1;
  • Белоруссия – 12;
  • Германия – 45;
  • Грузия – 512;
  • Қозоғистон – 4 762;
  • Канада – 4;
  • Хитой – 14
  • Латвия – 2;
  • Литва – 279;
  • Люксембург – 2;
  • БАА – 8;
  • Польша – 3;
  • Жанубий Корея – 1 539;
  • Россия – 596;
  • АҚШ – 13 744;
  • Словакия – 24;
  • Ўзбекистон – 20;
  • Франция – 1;
  • Эстония – 1;
  • Япония – 126.

2019-йилнинг дастлабки 10 ойида мамлакатга 6,5 ​​мингга яқин автомобиль (19,8 миллион доллар) импорт қилинган. Шуни таъкидлаш керакки, АҚШдан атиги тўққизта машина олиб келинган, жорий йилнинг саккиз ойида эса 13 мингдан зиёд машина келган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ