«Садир қирғизларга фалокат келтиради. Мен қутулдим энди ўзинглар курашинглар.» Арстан Алай энди қирғизларни «буюк миллат» деб атамаслигини айтди

Президентликка номзод Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сайловлар тўғрисида фикр билдирди.

«Саломатсизларми қирғиз халқи? Буюк юртим деб айтиш ҳам бўлмай қолди, мен бундан кейин қирғиз халқи дебгина айтаман. Кеча сайлов бўлиб ўтди. Мен аҳамият ҳам бермас эдим, бугун менга охирги ўринни эгаллаганимни айтишди. Сўўрўнбай Жээнбековга давр талабини билмайсан, мен сени сақлаб қолгим келмоқда шунинг учун ҳокимиятни менга топшир , деб айтганимда мени эшитмаган. Сиз охири нима бўлганини кўрдингиз.

Бугун журналистлар Садир ғолиб бўлди, сиз нима дейсиз деб айтиш учун келишди. Садир ғалаба қозона олмади. Бир пайт Сўўрўнбай ғалаба қозонган эди. «Сўке, дўстим, бахтли бўл», деб Алмазбек Атамбаев пато берган. Кейин нима бўлди? Халқ азоб чекди ва қирғизларни 3 йил орқага суриб қўйди. Одамлар ҳиссиётга берилиб, турли хил вируслар пайдо бўлди. Худди шу тарзда, Садир ҳозир ҳам ғалаба қозона олмади. У қирғиз халқига фақат офат, машаққат ва азоб келтиради.

Менда гуноҳ йўқ, мен сабоғимни ўтдим, меҳримни тўкдим. Мен барча бурчларимни омма олдида бажардим. Кечадан бери тушларни кўриб, ҳаётим жуда фаровон бўлмоқда. Шундай қилиб, мен қарзимдан қутулдим. Арстан Алайдан қутулди, энди халқ қарздор деган ваҳий бор. Қирғиз халқи, энди ўзингиз курашинг. Техника билан, ҳукумат билан фалокатларни, қийинчиликларни тўхтатиб кўринглар. Коинот кучлими ёки қамоқдан озод қилинган одам кучли эканлигини кўринг «, – деди Арстан Алай.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ