Садир Жапаров Россия ва Ўзбекистонга қийин пайтларда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

Қирғизистон учун қийин пайтларда биродарлик қўлини чўзган мамлакатларга, хусусан Россияга, ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров инаугурация пайтида маълум қилди.

 

Таъкидлаш жоизки, Садир Жапаровнинг инаугурацияси бугун Тўқтогул Сатилғанов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида бўлиб ўтди.

 

«Биз Қирғизистондаги сиёсий вазиятни диққат билан кузатаётган давлатлардан ва айниқса, қийин пайтларда ёрдам қўлини чўзган Россиядан миннатдормиз. Қўшниларимиз Ўзбекистон ва Қозоғистон пандемиядан ўзлари жабр кўришаётганлигига қарамай, қирғиз халқига ёрдам бераётганини ҳам эслаб ўтмасак бўлмайди. Бизнинг илдизларимиз бир, тарихимиз ва тақдиримиз бир «, – деди Жапаров.

Унинг таъкидлашича, стратегик шерик мамлакатлар билан ҳар томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши ҳисобланади.

 

«Ушбу рўйхатга Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ва Туркияни ҳам киритиш керак. Жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида тобора роли ўсиб бораётган буюк қўшнимиз Хитой Марказий Осиёнинг, шу жумладан Қирғизистон иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади деб умид қиламиз. Бизнинг ташқи сиёсатимиз кўпвекторлик йўналишидан четга чиқмайди.

«Мустақил Қирғизистон АҚШ, Европа ва Осиё билан кенг ҳамкорлик қилишга интилмоқда», деди Президент.

Жапаров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи, Туркий Давлатлар Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотлар ўзларининг халқаро мажбуриятларини бажаришда давом этишларига ишонч билдирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ