Садир Жапаровнинг муваффақиятлари

15-декабрда Қирғизистонда президентликка номзодларнинг сайлов олди тарғибот ишларини расман бошлади.

Президентликка номзодлардан бири Садир Жапаров ҳам сайлов олди кампаниясини бошлаб, сайтини ишга киргизди.

Жапаров ҳақида маълумотдан ташқари сайтда «Муваффақиятлар» деган бўлим бор. У ерда ҳозирча фақатгина  Жапаров премьер-министр бўлган вақтга тегишли уч муваффақияти кўрсатилган. Бу хизматда у бир ой ишлаган.

Жапаровнинг икки муваффақития ҳақидаги мақолада унинг Боткен вилоятига бўлган иш сафари ҳақида айтилади. У сафарнинг натижасида турар жой қуриш учун 600 гектар ер участкаси трансформацияланган.

Жапаровнинг сайтда кўрсатилган иккинчи муваффақияти — Боткен вилоятининг Ак-Сай қишлоғидаги насос станциясини йил охиригача ишга киргизишга топшириқ бергани.

Аммо Жапаровнинг мазкур сайтида премьер-министр станцияни 2020-йилнинг охиригача ишга киргизишни топширди деб ёзилган. Президентнинг расмий сайтида эса айни шу пресс-релиз эълон қилинган ва унда Жапаров қурулиш ишларини «2021-йилдаги суғориш мавсумигача» тугатишни топширгани ёзилган.

Жапаров ўзининг учинчи муваффақияти деб премьер-министр хизматида ишлаб турган вақтда берган топшириғини ҳисоблайди — унга кўра, 100 минг сомгача кредит тўловчилар фоизларни тўлашдан уч ой муддатга озод қилинган. Ҳукумат бу ишга 1,2 млрд сом бўлиб беришини билдирган. Аммо Жапаров аввалига бу ташаббус бюджетдан молиялаштирилмайди деб айтган.

Садир Жапаров 4-октябрдаги парламент сайловининг натижаси бекор қилиниб, мамлакатда юз берган тартибсизликлардан фойдаланиб премьер-министрлик хизматига келган. Министрлар кабинетини бошқаришга ва президентнинг вазифасини ижро қилиш хизматига Жапаров тарафдорларининг қўрқитувлари ортидан эга бўлган.

Ислам Розиев

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ