«Садирни биз ҳокимиятга олиб келганмиз!» Бир гуруҳ оқсоқоллар Филармонияга киришга ҳаракат қилишди

Бугун, 28-январь куни сайланган Президент Садир Жапаров қасамёд маросими бўлиб ўтди. Маросим пайтида, ҳудудлардан келган баъзи одамлар ушбу жойга киришни талаб қилишган.

Хавфсизлик кучлари ва ташқаридан келган халқ ўртасида норозиликлар бошланиб, оқсоқоллар “ Садир Жапаровни биз хизматга олиб келганмиз. Филармонияга биз ҳам киришимиз керак, йўлни очинг! ”. дея талаб қилишган.

 

Маълумки, норозилик гуруҳида махсус таклифнома бўлмаган. Шунинг учун хавфсизлик кучлари уларга киришга рухсат бермади.

 

Аввалроқ Президент девони раҳбари Суюнтбек Қасмамбетов қасамёд қабул қилиш маросимига фақат махсус таклифнома асосида ўтказилиши мумкинлиги ва меҳмонларнинг 70 фоизи оддий одамлар эканлигини айтганди. Бундан ташқари, барча иштирокчилар ПЗР тестини топширишлари керак эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ