Сайлов якунланди. Қайси партиялар ғалаба қозонди?

Бугун, 11 июл куни Бишкек, Ўш ва Тўқмўқ шаҳар кенгаши депутатлигига қайта сайловлар бўлиб ўтди.

Қирғизистон Марказий Сайлов комиссиясига кўра, аҳолининг 30,9 фоизи сайловда қатнашган.

Дастлабки маълумотлар бўйича, Бишкек шаҳар кенгашига 6 партия ўтган.

Улар, “Эмгек” партияси 18,2 фоиз овоз, “Ата Журт Қирғизистон” 14,04 фоиз, “Ишеним” партияси 12,56 фоиз, “Интимоқ” партияси 10,81 фоиз, “Онугуу Прогресс” партияси 8,15 фоиз ва “Социал Демократлар” партияси 8,13 фоиз овоз олишган.

Ўш шаҳрида, “Ата Журт Қирғизистон” партияси 38,81 фоиз, “Биздин Қирғизистон” партияси 32 фоиз, “Улуттар Биримдиги” партияси 15,36 фоиз ва “Бир Бол” партияси 8,51 фоиз овоз олган.

Тўқмўқ шаҳрида, “Бирге” партияси 28,27 фоиз, “Эмгек” партияси 24,82 фоиз, “Асил Мурас Жаштар” партияси 16,66 фоиз, “Патриот Интимоғи” партияси 13,69 фоиз ва “Эл Биримдиги” партияси 12,13 фоиз овоз олган.

Юқоридаги рақамлар бюллетенларни қўл билан санаш натийжасида ўзгариши мумкин.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ