Сайлов пайтида милицияга 9000 дан ортиқ халқ қўшини ёрдам беради

Президент сайлови пайтида жамоат тартибини сақлашга 9000 дан ортиқ халқ қўшини жалб қилинади. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Октябрь Урмамбетов матбуот анжуманида маълум қилди.

Мамлакат бўйлаб 2426 сайлов участкасини қўриқлаш учун 5400 дан ортиқ милициячи тайинланган. 11000 дан ортиқ милиция ходими сайлов пайтида жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Бундан ташқари, бошқа муассасалардан 2000 дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради.

 

ИИВ ташвиқот вақтида 50 га яқин қонунбузарликни қайд этди. Бишкекда 11, Ўш вилоятида 16, Ўш шаҳрида 2, Жалолободда 4, Таласда 2, Чуйда 7, Иссиқкўлда 2 ва Норинда 1 та ҳолат қайд этилган.

Уларнинг саккизтаси жиноят иши сифатида рўйхатга олинган, бештаси судгача бўлган тергов ишларини юритишдан озод қилинган.

Ўш шаҳрида Ҳуқуқбузарликлар кодексида битта факт қайд этилган. Текширувдан сўнг у қисқартирилди.

Бишкекда иккитаси, Чуйда ва Иссиқкўлда биттаси, жами тўртта овоз сотиб олиш ҳолатлари рўйхатга олинган, улардан учтаси қисқартирилган.

Жиноят кодексининг ўғирлик моддаси бўйича битта факт қайд этилган. У  тергов қилинмоқда.

Ўзбошимчаликнинг иккита фактидан бири қисқартирилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ