Сариқ-Челак ҳақида афсоналар

Сариқ-Челак – баланд тоғлардаги жуда чиройли кўл бўлиб ҳисобланади. У Бишкекдан 500 км ва Ўшдан 300 км узоқликда, Сариқ-Челак қўриқхонасида, Чотқол тизмасида жойлашган. Кўлнинг узунлиги шимоли-шарқдан жануби-ғарбий томонга 7,5 км, сув майдони 507 гектарни ташкил этади. Сариқ-Челак кўли денгиз сатҳидан 1940 метр баландликда жойлашган.

 

Қўриқхона атрофида Сариқ-Челак, Қила-Кўл, Чўйчўк-Кўл, Ҳаром-Кўл, Ийри-Кўл ва Бақали-Кўл каби сувлар мавжуд. Энг каттаси – Сариқ-Челак. Ундан чиққан сув Қила-Кўлга қуйилиб, ундан дарё оқади. Сариқ-Челак кўли асосан Тўскўўл-Ота деб номланади. Бир пайтлари кучли зилзила сабабли кўлнинг жанубий қисмида ер кўчган. Ўша кўчки келиб, дарёни тўсиб қўйган. У ерда ҳали ҳам қор кўчкиси излари кўриниб туради. Шу сабабли маҳаллий аҳоли уни Тўсқўўл-Ота деб аташади. Бироқ, илмий материалларга, хариталарга  Сариқ-Челак  дея ёзилиб қолган. Бу кўлни ҳам Иссиқкўл сингари муқаддас кўл дея одамлар ҳанузгача уни зиёрат қилишади. Сариқ-Челак кўлига шимол томондан қуйилган оз миқдорда сув бўлган.

Сариқ-Челак ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Улардан бирида ҳозирда кўл турган жой қадимда сой бўлиб, унинг суви халқни қоплаши ҳақида пайғамбар туш кўради. У: «Агар Яратганинг рост бўлса, бандаларингни қутқар», деб ёлворганида, кўлдан ташқарида бўлган Аркит ери ўз-ўзидан ағдарилиб, тўғоннинг оғзини тўсиб қўйиб, тошқин тўхтаб қолган экан. Шунинг учун кўл дастлаб «Тўсқўўл-Ота» деб номлашган.

 

Баъзи инсонларнинг айтишича, кўлда қайсидир асрлар давомида дулдул яшаган. У сувдан чиққанида, кўл тўлқинланар экан. Айтишларича, дулдул ҳозир ҳам кўл юзига чиқар экан. Дулдулдан насл қолдириш ниятида бир киши челакка айрон қуйиб, биясини етаклаб кўлга олиб боради. Унинг нияти амалга ошса ҳам,  гарчи у тойчоқлик бўлса ҳам очкўзлик қилиб ётаверади. Бир пайт кўлда довул пайдо бўлиб, дулдул кўлдан чиқиб тойчоқни бошидан тишлаб, сувга олиб кириб кетди. Ақлдан озган киши челакни ташлаб, орқасига қарамасдан қочиб кетади, кўл қирғоғида қолган сариқ челак туфайли шундай номланган дейишади.

 

Бошқа бир афсонада кўл атрофида сариқ бол челаклари кўп бўлганлиги сабабли кўлнинг Сариқ-Челак деб номланганлиги айтилган.

 

Сариқ-Челакдан пастда Қила-Кўл бор. Номидан кўриниб турибдики, «қила» пастга ёки тубга деган маънони англатади.

 

Шунингдек, Бақали-Кўл номли кичик кўл мавжуд. Унинг қирғоқлари сариқ қамиш билан қопланиб, қурбақалар ваққиллайди.

 

Унинг ён томонидаги Чўйчўк-Кўлининг шакли чиннидек бўлиб туради. Сариқ-Челакдаги Ҳаром-Кўлнинг сувининг ранги яшил бўлиб, сув ўтларига ўхшайди. Ушбу кўлга ғозлар ва ўрдаклар осонгина қўнмайди, сувни ичиб бўлмайди. Шунинг учун уни Ҳаром-Кўл деб аташган.

 

Кейинги Ийри-Кўл жуда чиройли. Унинг тузилиши эгри бўлганлиги учун шундай дейишган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ