Ўш аэропортидаги жанжал. Такси ҳайдовчилари мехмонларни талашмоқда

Кеча, тунда Россиядан келган тўртта ўзбекистонлик танишларимни кутиб олиш учун Ўш аэропортига бордим.

Аэропортдан чиқиб келаётган танишларимни такси ҳайдовчилари ушлаб, ўзлари “Дўстлик” чегарасига олиб боришларини айтиб, уларни мажбур қиларди.

Бу одамлар менинг танишларим, уларни ўзим олиб кетаман деганимга такси ҳайдовчилари норозилик билдириб, фақат биттасини олиб кетишлигимни, қолган учтасини эса ўзлари элтиб қўйишини айтишди. Тортишиш бефойда эканини кўриб, милиция ходимларини ёрдамга чақирдим. Яхшиямки, улар бу вазиятни ҳал қилишга ёрдам беришди, раҳмат.

Шу пайт такси ҳайдовчилари яна норози бўлишиб, менга таҳдид қилишди ва провокацияда айблашди.

Бунгача ҳам мен бу муаммо, такси ҳайдовчилари ўзбекистонликларни машиналарига ўтиришга мажбурлаб, анча қиммат тўлов эвазига олиб кетаётганлари ҳақида ёзган эдим.

Шунингдек, дўстларимдан ҳам “Дўстлик” чегарасида такси ҳайдовчилари уларни қўрқитиб, меҳмонларини олиб кетишга имкон бермаётгани ҳақида эшитганман.

Ўш аэропортида ҳам худди шундай кўриниш.

Аэропорт ва чегарада тартиб ўрнатилиши керак. Ўзбекистон фуқароларининг кўпчилиги Россияга Ўш орқали учади. Чунки Ўшдан учиш чипталари арзон. Қўшни давлат фуқаролари бизнинг хизматларимиздан фойдаланган ҳолда бизга пул қолдиришади. Биз уларнинг хавфсизлиги ва яхши хизмат кўрсатилишини таъминлашимиз керак.

Аэропорт ва тегишли жойларга кузатув камералари ўрнатилиши ва тегишли идоралар томонидан назорат қилиниши керак.

Шоҳруҳ Соипов

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ