«Ўш электр» корхонаси эрталаб ва кечқурун электр жиҳозларини ўчиришни таклиф қилмоқда

«Ўш электр» корхонаси электр жиҳозларини эрталаб соат 7:00 дан 9:00 гача ва кечқурун 17:00 дан 21:00 гача ўчиришни таклиф қилади. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, уйни иситиш учун электр иситгичлардан юқори даражада фойдаланилганлиги сабабли электр станцияларида ортиқча  юк туфайли ишламай қолиш ҳолатлари қайд қилинмоқда. Электр жиҳозлари қанчалик кўп ишлатилса, уй ҳисоблагичи автоматик равишда ўчирилгандек, подстанциядан автоматик равишда ўчиб қолиши эҳтимоли кўпроқ. Натижада, айрим жойларда электр энергияси узилиб қолмоқда. Фавқулодда таъмирлаш гуруҳи тезда қайта ёқиш учун 24 соат тинмай ишламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ