Ўш шаҳар спорт қўмитаси раҳбари Қилич Сарқарбаев икки ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сарқарбаев ҳибсга олиш қарори 18-декабрь куни қабул қилинган. Судянинг қарорига биноан, у 16 февралгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш шаҳридаги ҳибсхонасида қолади.
Қилич Сарқарбаев паспортни сохталаштириш ва жиноий ҳаракатларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган.
МХДҚнинг маълумотларига кўра, у «Женго» лақабли уюшган жиноий гуруҳ раҳбари Қадир Дўсўнов билан яқин алоқада бўлган.
Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсатаров Сарқарбаев бугун, 21-ноябрь куни ишдан бўшатилишини айтди ва буйруқ тайёрланаётганини маълум қилди.