Ўш шаҳрида қалбаки пул билан дори сотиб олган ўспирин қўлга олинди

Ўш шаҳрида дорихоналарга қалбаки 2000 сомлик купюраларни ўтказаёт ўспирин қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Ўш ИИБга 22 ёшли маҳаллий фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У  9-декабрь куни тунги соат 01:40 атрофида дорихоналардан бирида харид қилаётганида, тахминан 20-25 ёшлардаги йигит кириб, сохта 2000 сомлик иккита пулни сотган. Худди шундай шикоят билан Ўшнинг 9 нафар фуқароси ҳам мурожаат қилган.

Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 225-моддаси («Пул ёки қимматли қоғозларни қалбакилаштириш») бўйича судгача иш қўзғатилган. Тергов давомида, 16-декабрь куни Оқ-Буура милицияси томонидан 16 ёшли Чуй вилоятида яшовчи С.Б. исмли фуқаро ҳибсга олинган. Дастлабки сўроқ пайтида у Ўшга дўсти билан косметика сотиш учун келганини ва қалбаки пуллардан қандай фойдаланганини айтиб берган.

«Ёнимда сувенир сифатида қўлланувчи 2000 сомликка дори-дармон сотиб олган эди. Кейин дўстимга айтдим, Бишкекдаги сувенир сотган дўкондан сувенир сифатида қўлланувчи бир пачка мана шундай купюрадаги пулни олиб келтириб, Ўшдаги дорихоналарга ўтказиб юрдим», деб кўрсатма берган.

Қўлга олинган шахс вояга етмаганлиги сабабли уй қамоғига олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ