Ўш шаҳрида арча ясашга 700 минг сом сарфланган

Ўшнинг марказий майдонидаги янги йил арчасини безаш учун шаҳар хазинасидан қарийб 700 минг сом маблағ сарфланди. Бу ҳақда маълумот давлат харидлари расмий порталида эълон қилинди.

Ўш шаҳар маданият бошқармаси 782 минг сомлик арча безаш учун тендер эълон қилди. Натижада илгари бир неча маротаба ғолиб бўлган Бақит Беделов ишни 699,620 сомга баҳолаган.

Ўшда Янги йил байрами учун пул ажратилмайди, дейишган эди. Бир йил олдин ободонлаштириш ва арча безаш учун шаҳар хазинасидан 1 миллион сомдан ортиқ маблағ сарфланган.

30-ноябрь куни шаҳар мэриясининг биринчи ўринбосари Саибжан Турдуев шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида тўққиз ой давомида режалаштирилган 824 миллион сомнинг 722 миллион сомини ёки режалаштирилган миқдорининг 12 фоизини тушмай қолганини айтган эди. Жорий йил бошида шаҳар бюджети 1 миллиард 325 миллион 613 минг сом этиб белгиланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ