Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, тунаб юрган 19 ёшли йигит қўлга олинди

Ўш шаҳрида бошқаларга пичоқ билан таҳдид қилиб, талон-тарожлик қилиб юргани учун 19 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълум бўлишича, 21-январь куни соат 02:30 атрофида Ўш шаҳрида 2002-йилда туғилган фуқаро Т.Э. Ўш шаҳрининг Алишер Навоий ва Олай кўчалари кесишмасидаги «Береке» ошхонасининг ортида  Э. исмли йигит пичоқ билан таҳдид қилиб, телефонини тортиб олиб қўйгани бўйича ариза билан мурожаат қилди. Худди шу фуқаронинг устидан яна бир фуқаро шикоят қилган. Ҳодиса Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида Жиноят кодексининг 201-моддаси (талончилик) билан рўйхатга олинган.

 

Ўш милициясининг Оқ-Буура ички ишлар бўлими ходимлари 22-январь куни Ўзган тумани Қуршоб қишлоғида яшовчи 2002-йилда туғилган М.Э. қўлга олиниб, вақтинча ҳибсга олинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ