Ўш шаҳрида Янги йил куни бирга ичимлик ичган фуқаролар  муштлашиб, бири ҳалок бўлди

Ўш шаҳрида Янги йил арафасида бирга ичимлик ичиб ўтирган  фуқаролар муштлашиб, биттаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўш милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, 1-январь куни Ўш шаҳар ИИБ  навбатчи қисмига  «Тез ёрдам» ҳизматидан шаҳардаги кўп қаватли уйлардан биридан 48 ёшли И.А.  исмли фуқаронинг жасади топилгани  ҳақида маълумот келиб тушган.

 

Ушбу маълумотлар Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилиб, судгача бўлган иш юритишга қабул қилинди. Шунингдек жасадга ташқи томондан текширув юргизилган.

Тезкор-тергов ишлари натижасида гумонланувчи З.Р. исмли фуқаро ҳибсга олинган ва терговга тақдим этилган. Дастлабки сўроқ пайтида, гумонланувчи иккови алкоголь ичимликлари ичишиб, жанжаллашиб кетган, унинг юзига бир неча марта уриб, йиқилганида уйидан чиқиб кетган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ