Ўш шаҳрида ёнма-ён жойлашган бир неча уй ёнди

Ўш шаҳрининг Наримон кўчасида бир уй ёнди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Ҳодиса натижасида уйнинг 32 квадрат метр томи ёниб кетди. Ёнғин туташган турар-жой биноларига тарқалиб, 34 уйнинг 10 квадрат метр томи, Ўш кўчасидаги 331 уйнинг 20 квадрат метр томи ва 335 уйнинг 210 квадрат метр томи ёниб кетди.

 

Шаҳардаги Кўкум Бий кўчасидаги очиқ майдонда 300 квадрат метр қамиш ёниб кетди. Ушбу бахтсиз ҳодисаларнинг сабаби аниқланмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ