Ўш шаҳрида кинотеатрлар, Интернет-клублар ва ресторанларнинг ишлашига рухсат берилди

Бугун, 2-декабрь куни Ўш шаҳрида кинотеатрлар, Интернет-клублар, ресторанлар ва болалар ўйин майдончаларининг фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қарор Ўш шаҳридаги Фуқаро муҳофазаси штаби йиғилишида қабул қилинган. Ишга рухсат берилган биноларда санитария талаблари тўлиқ бажарилиши керак.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ