Ўш шаҳрида муаззинлар азонни тажвид, қироат билан айтишни ўрганишади  

6-февралдан бошлаб Ўш шаҳридаги Оқ-Буура Шарқий Хатибати қошидаги Манас-Ата МАБда жойлашган масжидлар муаззинлари учун Имом ал-Бухорий Олай масжидида бир ойлик ўқув курси бошланди.

 

Машғулотлар Ўш шаҳар қозиси Убайдулла Сарибаев топшириғи асосида масжидлардаги азонни айтишни яхшилаш учун ўтказилмоқда.

 

Ўқиш давомида мутахассис  азон айтиш бўйича фиқҳий масалалар ва тажвид, қироат билан ўргатади.

“Одамларни намозга чақириш энг савобли ишлардан бири, шунинг учун уни мароми билан айтиш керак. Барчага қулай бўлиши учун ҳафтада бир марта машғулотлар ва топшириқлар берилади. Кейинги шанбагача у ҳар вақт беш вақт намозга азон атганида бу вазифаларни иложи борича тўғирлашга ҳаракат қилади », – деди Абдулазиз Абдураҳмонов.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ