Бугун, 4-январь ҳолатига кўра Қирғизистонда 19 та ёнғин қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғиларни ўчиришга 24 та бўлим юборилган.
Бишкек шаҳрида 3 та, Чуй вилоятида 6 та, Иссиқкўл вилоятида 3 та, Норин вилоятида 1 та, Жалолобод вилоятида 3 та, Ўш вилоятида 1 та, Боткен вилоятида 1 та ва Ўш шаҳрида 1 та ёнғин қайд этилди.
Ўш шаҳрида уй ёниб кетди. Маълумотларга кўра, ёнғин шаҳарнинг Т. Баатир кўчасида содир бўлган. Натижада уйнинг 100 квадрат метр томи ёниб кетган. Ҳозирда фалокат сабаблари аниқланмоқда.