Ўш шаҳрида Қуръонни ёд олган олимлар етишиб чиқадиган 5 қаватли янги замонавий мактаб қурилмоқда

Ўш шаҳрида қурилаётган «Алимбек Датҳо» номидаги янги диний мактабнинг қурилиш ишлари билан Ўш шаҳар мусулмонлари қозисининг ҳўжалик қурилишлари ва масжидлар бўйича мутахассиси Нўмон ўғли Муқтарбек танишди.

Бино 5 қаватдан иборат. Уни барча шароитда замонавий қилиб, якунлаш режалаштирилган. Бугунги кунда бинонинг ички қисми безатилмоқда.

“Айтиш осон, аммо бажариш қийин. Сизнинг халққа қилган хизматингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Ушбу диний мактабда қорилар ва Қуръонни ёд олган олимлар етишиб чиқади деган умиддамиз », – деди Нўмон ўғли Муқтарбек.

Айтганча, Алимбек Датҳо номидаги диний мактаб қурилишининг бош ҳомийси Сулаймон-Тоо жамғармаси бўлиб ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ