Ўш шаҳридаги «Аэропорт»  масжиди таъмирланмоқда

Ўш шаҳар мусулмонлар идораси ҳузуридаги Авиагородокда жойлашган «Аэропорт» масжидининг ички қисми янгиланмоқда. Оқ-Буранинг шарқий хатиби бош имом хатиби Абдулазиз ҳожи Абдурахмонов таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди.

“Масжиднинг гўзаллиги бинонинг катталигида эмас, балки жамоатнинг бирлиги ташкил қилади. Ушбу масжид жамоати ҳар доим бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб, ҳар бир ишни маслаҳатлашиб амалга оширмоқдасизлар. Оллоҳ йўлида қилган хизматингиз учун масжид ходимлари ва жамоатга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз ”, – деди бош имом хатиб Абдулазиз ҳожи Абдураҳмонов.

Дарвоқе, масжид имоми Бахтиёр Давлатовнинг ташаббуси билан 20 минг сомлик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, масжид учун қиймати 60 минг сомлик гиламчалар сотиб олинди. Ҳозирда масжидга келаётган жамоат учун барча шароитларни яратилиб тўлиқ иссиқлик билан таъминланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ