Ўш вилоятида чорва моллари экспорти тўхтатилди

Чорва молларининг ноқонуний йўллар билан ўтказиш ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Ўш вилояти чегара бошқармаси бошлиғи Илгиз Талипов бугун Ўш вилоятида гўшт нархларини тартибга солиш бўйича йиғилишда айтиб ўтди.

Унга кўра, Қизил-Қия томонида чорва молларини ноқонуний сотиш фактлари аниқланган, бироқ ҳозирда иш тўлиқ назоратга олинган. Aйни пайтда тирик ҳайвонларни экспорт қилиш тўхтатилди.

Жануби-ғарбий божхона хизмати бошлиғининг ўринбосари Тимур Aрапбаев Россиядан чорва молларини олиб кириш ҳам тўхтатилганлигини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ