Ўшда 44 та давлат болалар боғчалари болаларга таълим бермоқда

Айни пайтда Қирғизистонда жами 1021 та болалар боғчалари нормал ишламоқда. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги хабар бермоқда.

Унга кўра, болалар боғчаларининг 633 таси давлат, 388 таси хусусий.

Ҳудудлар бўйича, Бишкекда 11 та давлат ва 250 та хусусий болалар боғчалари фаолият юритмоқда. Ўшда 44 та давлат ва 20 та хусусий болалар боғчалари болаларга таълим бермоқда.

Бошқа ҳудудлар:

Талас вилояти – 42 та давлат болалар боғчаси;

Норин вилояти – 28 та давлат ва 1 та хусусий болалар боғчалари;

Чуй вилояти – 63 та давлат ва 45 та хусусий болалар боғчалари;

Ўш вилояти – 244 та давлат ва 21 та хусусий болалар боғчалари;

Жалолобод вилояти – 55 та давлат ва 23 та хусусий болалар боғчалари;

Боткен вилояти – 114 та давлат ва 21 та хусусий болалар боғчалари;

Иссиқкўл вилояти – 32 та давлат ва 7 та хусусий болалар боғчалари.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ