Ўшда бюджетдан пул ўғирлангани фош этилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизматининг Ўш шаҳар бошқармаси «С.Т.» компаниясининг мансабдор шахсларига бюджетдан ажратилган маблағни ўғирлаш бўйича тергов бошлади.

Маҳкаманинг маълумотларига кўра, Ўш вилояти капитал қурилиш бошқармаси масъулияти чекланган жамият билан Ўш шаҳридаги Кен-Сай турар-жой массивига олиб борадиган йўлларни қуриш учун шартнома тузиб, кейинчалик 42,9 миллион сомдан ортиқ маблағни ўтказгани аниқланди.

Aммо, шу кунгача ушбу объект фойдаланишга топширилмаган, бажарилмаган ишлар ҳажми ва миқдори қарийб 13 миллион сомни ташкил этган.

26-ноябрь куни Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддасига биноан компания раҳбари, «ПТ» исмли фуқаро ҳибсга олинган.

28-ноябрь куни Ўш шаҳар суди томонидан унга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўлланилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ