Ўшда фақат битта «гаишник» қолдими?

Ўшда фақат битта йўл ҳаракати ҳавфсизлигининг нозири қолганлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатга зиддир. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Ўш шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Ўш шаҳрида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

«Тўғри, вазият туфайли касал бўлиб, вақтинча даволанишга кетган ходимлар ҳам бор. Бироқ, бугунги кунда кўплаб ходимлар ўз вазифаларини аниқ бажаришмоқда ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тожливирус инфекциясининг олдини олишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги  «Ўшда битта гаишник қолган» деган баъзи бир хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўш шаҳри йўл ҳаракати ҳавфсизлигини назоратсиз қолдирмайди. Давлат бунга йўл қўймайди”, – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ