Ўшда гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинган ҳарбий хизматчи ҳибсга олинди

Ўшда ҳарбий хизматчи гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

 

«27-январь куни Ўш шаҳрида ўсимлик гуруҳи гиёҳванд моддаларини сотаётган пайтида  1991 йилда туғилган А. ўғли Н. исмли фуқаро қўлга олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг натижасига кўра, ушбу модда граммни ташкил қилган «гашиш» эканлиги аниқланган«, – дейилади маълумотда.

Бундан ташқари, ҳибсга олинган шахс Ўш ва Чуй вилоятларида, шу жумладан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар ўртасида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани аниқланди.

Судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ