Ўшда гиёҳванд моддалар савдосининг халқаро канали аниқланди

Ўш вилоятида халқаро наркотрафик канали аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.

22-январь куни Жиноят кодексининг 267-моддаси бўйича судгача бўлган тергов доирасида икки нафар Қирғизистон фуқароси гиёҳванд моддаларни Марказий Осиё мамлакатларига олиб бориш ва сотиш бўйича доимий канал ташкил қилгани аниқланди.

 

Ушланганлар 1966-йилда туғилган К.М. ва 1962 йилда туғилган У.М.; Уларнинг автомашинасини тинтув қилиш пайтида олд ўриндиқ остидан оғирлиги 100 грамм бўлган ўзига хос ҳидга эга тўқ жигарранг модда топилган.

23-январда ҳибсга олинган У.М. исмли фуқаронинг яшаш жойини текшириш пайтида омборхонада сақланаётган 500 граммдан ортиқ қора жигарранг брикетлар топилган.

Экспертиза натижаларига кўра, ушбу модданинг 600 граммдан ортиқ наша эканлиги аниқланди.

Қўлга олинганлар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган. Махфий хизмат ушбу фактга алоқадор бошқа одамларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ