Ўшда конфет ўрамлари ва сирғанинг кўзини ютиб олган гўдакларни қутқариб қолишди

Ўшлик шифокорлар конфет ўрамлари ва сирға кўзини ютиб юборган чақалоқларни қутқардилар. Бу ҳақда бугун, 11-январь куни Ўш-ҳудудий қўшма клиник болалар шифохонасининг кўкрак жарроҳи, бронхоскопист Элмурат Эрқулов маълум қилди.

 

Унга кўра, болалар ютган нарсалар жарроҳлик амалиётисиз олиб ташланган.

“Кеча, 10 январь куни соат 16:00 атрофида Қорасув туманидан 1 ёш 4 ойлик бола кўкарган ҳолатда олиб келинди. Бола сирғанинг четини ютиб юборган экан. Унинг ота-онаси буни сезмаган. Биз болага тўлиқ наркоз бердик ва бронхоскоп ёрдамида ўпкасидан сирға кўзини жарроҳлик амалиётисиз олиб ташладик. Боланинг аҳволи яхши.

 

Тўрт кун олдин Ўш шаҳрида яшовчи 11 ойлик чақалоғини олиб келган. Бола шириннинг ташқи қисмини ютиб юборган. У боланинг ўпкасини тўсиб қўйган ва нафас ололмай қолган. Уни ҳам жарроҳлик амалиётисиз олиб чиқдик. У бугун уйига юборилади ”, – деди Эрқулов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ