Ўшда ойига 30 та тез ёрдам машиналари ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилади

Ўш шаҳридаги хусусий компания ойига 30 та тез ёрдам машинасини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бугун, 18-декабрь куни Бош вазир ўринбосари Равшан Сабиров Ўшга ташриф буюрди ва бир қатор саноат корхоналарида бўлди.

У Кенг-Сой аҳоли пунктида машинасозлик заводи ва тўқимачилик фабрикаси қурилиши билан танишди.

Завод директори Абдуманап Худайбердиевнинг сўзларига кўра, Форд Транзит тез ёрдам хизмати учун йиғилмоқда.

«Биз ҳар куни битта машина ишлаб чиқарамиз. Бизга фақат корпус ва шасси четдан келади, қолган қисмини ўзимиз ишлаб чиқарамиз. Бу» В «классли автомашинадир. Унга ўпкага сунъий нафас олиш ускунасини ўрнатиш устида ишламоқдамиз. Буни  реанимобиль машинаси дейиш мумкин. Бизга буюртмалар келиб тушмоқда.» «Бундан ташқари, биз сунъий нафас олиш ускунасини ишлаб чиқариш устида ишлаяпмиз. Масалан, Россиядан намуна сифатида бир апарат олиб келинган. Шунингдек, кўчма рентген аппарати ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз», – деди Худайбердиев.

Унинг қўшимча қилишича, келажакда заводда кўпроқ электр автобуслари ишлаб чиқарилади.

Ўз навбатида, Бош вазир ўринбосари давлат саноат корхоналарига эътибор қаратади ва қўллаб-қувватлайди, деб ишонтирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ