Ўшда пиротехника воситалари сотиладиган дўконлар текширилмоқда

Ўш вилоятида пиротехника воситалари сотиладиган дўконлар текширилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, Янги йил арафасида вилоят ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сотувчиларга пиротехника воситаларини сақлаш қоидалари, ёнғинга қарши воситалар зарурлиги тушунтирилди. Уларга 16 ёшгача бўлган вояга етмаганларга пиротехника воситаларини сотиш тақиқланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш натижасида жароҳатланишнинг олдини олиш мақсадида, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекцияси ходимлари ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчиларни пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик тўғрисида огоҳлантириб, дарслар ўтказмоқдалар.

Изоҳ