Ўшда содир бўлган қуролли ҳужум натижасида икки милициячи жароҳат олди

Ўшда содир бўлган қуролли ҳужум натижасида икки милициячи жароҳат олди. Бу ҳақда Ўш вилояти милицияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Ҳодиса бугун, 13-январь куни тунги соат 01:00 атрофида Қора-Қулжа тумани Қора-Қулжа қишлоғида содир бўлган. Унда вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси инспектори, кичик лейтенант С.Б.   машинасида ўтирган пайтда номаълум шахс унга қарши 16 калибрли икки ўқли милтиқдан ўқ узган. Кичик лейтенантнинг елкасига 7-8 ўқ тегди.

Жиноятчи воқеа жойига чақирилган тезкор гуруҳ аъзоларига ҳам ҳужум қилган. Терговчи Д. К. машинадан тушаётганда елкасига ўқ узган. Милиция зобити унга отишма содир бўлган   жойда ўқ узганда у воқеа жойидан қочиб кетган.

Иккала милициячи ҳам касалхонага етказилган ва ҳозирда шифокорлар назорати остида.

Шунингдек бу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди, Қора-Қулжа туманида “Перехват” операцияси бошланди ва туманга кириш ва чиқиш жойларида постлар ўрнатилди.

Ҳозирда судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва гумонланувчини аниқлаш ва ҳибсга олиш бўйича тезкор cуриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ